Номаълум шахс ҳужуми туфайли Хитойда етти ўқувчи ҳалок бўлди
Бугун, 27 апрель куни Хитойнинг Шэнси вилоятидаги Юйлин округида номаълум шахс ҳужуми натижасида етти нафар мактаб ўқувчиси ҳалок бўлган. Бу ҳақда ҳукумат маълумотига асосланиб, «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Маҳаллий вақт билан соат 18:10 да болалар мактабдан қайтаётганда, жиноятчи уларга тўсатдан ҳужум қилган. Натижада етти киши ҳалок бўлган, ўн икки ўқувчи жароҳатланган. Жабрланганлар шифохонага жўнатилган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари жиноятчини ҳибсга олишган. Ҳужум сабаби ҳозирча номаълум.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter