Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нобель мукофоти лауреати Чарльз Као вафот этди

Нобель мукофоти лауреати Чарльз Као вафот этди

Фото: «Reuters»

Кеча, 23 сентябрь куни Нобель мукофоти лауреати Чарльз Као вафот этди. Бу ҳақда «Синьхуа» ахборот агентлиги хабар берди.

Чарьз Као 85 ёшда бўлиб, 2004 йилдан бери Альцгеймер хасталигидан азият чекаётганди. У асли келиб чиқиши хитойлик бўлиб, Британия-АҚШ физиги эди.

Унинг илмий-тадқиқот ишлари оптик толали алоқанинг ривожланишида жуда катта аҳамият касб этган.

У 2009 йили Жорж Смит ва Уиллард Бойл билан биргаликда физика йўналишида Нобель мукофотини қўлга киритганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг