Ниқоб талаб этиладиган охирги якшанба — Испания
26 июндан бошлаб Испания очиқ ҳавода ниқоб тақишни бекор қилади, деди Бош вазир Педро Санчес.
«Бу очиқ ҳавода ниқоб тақиладиган охирги дам олиш кунлари бўлади», — деди бош вазир.
«Биз пайшанба куни Вазирлар Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказамиз, у ерда испан жамиятига 26 июнь — шанба кунидан бошлаб очиқ ҳавода ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилиш тўғрисида таклиф киритамиз», — деди Санчес Барселонада сўзга чиқиб.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter