Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нима учун қўзиқоринлар одамлар ва атроф-муҳит учун фойдали ҳисобланади?

Нима учун қўзиқоринлар одамлар ва атроф-муҳит учун фойдали ҳисобланади?

lesnoygrib.ru

Узоқ вақт давомида инсоният қўзиқоринларга унчалик қизиқмаган ва уларни хавфли ёки фойдасиз организмлар деб ҳисоблаган. Чунки замбуруғлар бўйича тадқиқотлар узоқ вақтдан бери эътибордан четда қолган.  Бироқ, илм-фан туфайли одамлар аста-секин уларнинг сайёра учун муҳим хусусиятлари ҳақида англаб етмоқдалар,  – деб  ёзади РБК нашри.  

Қўзиқоринлар биз учун тушунарсиз ва хавфли кўринади – уларнинг баъзилари ҳақиқатан ҳам заҳарли. Бироқ, сўнгги йилларда яъни одамлар кўпроқ уларнинг фойдали хусусиятлари ҳақида билиб олишлари туфайли бу қўрқув аста-секин йўқола бошлади.

Замбуруғлар жуда хилма-хил организмлар гуруҳи бўлиб, бир ҳужайралидан мураккаб кўп ҳужайралигача бўлган ҳаёт шаклларини қамраб олади. Улар узоқ масофаларга чўзилган ер ости тизимларига эга микроскопик ёки йирик мевали таналар бўлиши мумкин. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, турларнинг умумий сони 2,2 миллиондан 3,8 миллионгача. 2022 йилга келиб, фақат 150 мингтаси тасвирланган.

Баъзи турлар одамлар, ҳайвонлар ва ўсимликлар учун ҳалокатли бўлиши мумкин. Бироқ, жуда хилма-хиллиги туфайли қўзиқоринлар табиатда турли жойларда яшайди, одамлар ва экотизимларга фойда келтиради.

Замбуруғлар тупроқ биохилма-хиллигининг муҳим қисми ҳам ҳисобланади. Баъзи қўзиқоринлар ўсимлик ва ҳайвон қолдиқларини парчалайди, озуқа моддаларига айлантиради ва уларнинг тупроқда мавжудлигини оширади. Улар, шунингдек, ўсимликларнинг ривожланиши ва ўсиши учун зарур бўлган икки муҳим озиқ моддалар бўлган азот фиксациясини (тупроқда унумдорлик учун азот концентрацияси) ва фосфорнинг мобилизациясини (илдизларга фосфор етказиб бериш) рағбатлантириши мумкин.

Бундан ташқари, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, қўзиқоринларнинг айрим турлари экотизимларни, жумладан, ўрмонларнинг унумсиз тупроқларини тиклашга ёрдам беради. Уларнинг танасида озуқа моддаларини тўплайди ва ерни тўйдиради, бу эса дарахтларнинг тезроқ ўсишига имкон беради. Қўзиқоринлардан экология учун тоза ўғитлар яратиш мақсадида ҳам фойдаланиш мумкин, бу эса далаларни кимёвий моддалар билан ифлослантирмасдан унумдорлигини оширади.

Баъзи қўзиқоринлар фойдали моддаларга – Б, C ва Д витаминлари, минераллар, шу жумладан калий, фосфор, калцийга бой. Бундан ташқари, уларда протеин мавжуд бўлгани учун кўпчилик мева-сабзавотлардан устун.

Қўзиқоринлар атроф-муҳитдаги турли хил табиатга зарар етказувчи чиқиндиларни масалан, пластмасса ва бошқа нефтга асосланган маҳсулотларни парчалашга ёрдам беради. Бундан ташқари, ўсимликлар ва қўзиқоринлар углеродни боғлаш жараёнини амалга оширадилар. Бу атмосферадан моддани тортиб олиш ва уни тупроқда ўнлаб йиллар, ҳатто юзлаб йиллар давомида сақлашни ўз ичига олади – жараён нафақат тупроқ унумдорлигини оширади, балки инсон фаолияти натижасида ҳосил бўлган ортиқча углеродни камайтиришга ёрдам беради. Шу туфайли қўзиқоринлар атмосферадаги карбонат ангидрид миқдорини камайтиради, Ердаги ҳароратнинг кўтарилиши ва умуман иқлим ўзгаришига қарши туради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг