Нигерияда ўқитувчи ва ўқувчилар ўғирлаб кетилди
Нигериянинг Нигер штати Кагара қишлоғидаги мактаб-интернатга уюштирилган қуролли ҳужум натижасида 42 киши, жумладан, 27 ўқувчи ўғирлаб кетилган, дея хабар берди «Nation» газетаси.
Аввалроқ маҳаллий ОAВ чоршанба куни кечқурун Нигериянинг Нигер штатида қуролланган кишилар мактаб-интернатга ҳужум қилиб, кўплаб мактаб ўқувчиларини ўғирлаб кетишганини, аммо ўғирланганларнинг аниқ сони номаълумлигини хабар қилганди. «PRNigeria» маълумотларига кўра, текширув пайтида 280 ўқувчи ва яна бир неча киши бедарак йўқолган. Манбалар Франс Пресс агентлигига дастлаб юзлаб ўғирланганлар ҳақида хабар беришган.
Ушбу воқеадан сўнг, мамлакат президенти Муҳаммад ал-Бухорий йўқолганларни қидириш учун штатга полиция билан армияни юборди, маҳаллий ҳокимият бир нечта ҳудудларда мактаб-интернатларни ёпишга кўрсатма берди.
Нигер губернатори Aбубакир Сани-Белло оммавий ахборот воситаларига қуролланган кимсалар 27 нафар ўқувчи, учта мактаб ходими ва 12 та оила аъзоларини ўғирлаб кетишганини маълум қилди. Ҳужум пайтида ўқувчилардан бири ҳалок бўлган.
Мактабда 650 га яқин ўқувчи бўлган, деб ёзади газета.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter