Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерияда мактабдан юзлаб ўқувчи ва ўқитувчиларни ўғирлаб кетишди

Нигерияда мактабдан юзлаб ўқувчи ва ўқитувчиларни ўғирлаб кетишди

Фото: «AP Photo / Ben Curtis»

Nigerian Tribune газетасининг хабар беришича, Нигерия шимолидаги Замфара штатида безорилар умумтаълим мактабининг юзлаб ўқувчиси ва ўнлаб ўқитувчиларини ўғирлаб кетишган.

Маҳаллий фуқаронинг айтишича, қароқчилар чоршанба куни маҳаллий вақт билан тахминан 11:00да (Тошкент вақти билан 15:00) мактабга бостириб кириб, ўқ узишган.

«Мактабга киришлари биланоқ, улар тинимсиз ўқ уза бошлаганлар. Сўнгра 100 дан зиёд ўқувчи ва ўнлаб ўқитувчиларни ўғирлаб кетишган», — деди воқеага гувоҳ бўлган киши.

Унинг сўзларига кўра, ўғирланган болалар ва ўқитувчиларнинг аниқ сони ҳозирча номаълум.

Нигерияда биринчи марта ўқувчи ўғирланиши эмас. Май ойида маҳаллий ОАВ Нигериянинг Нигер штатида қуролланган шахслар мактабдан 200 га яқин ўқувчини ўғирлаб кетиб, бир кишини ўлдиргани, июнь ойида эса Нигериянинг Кадуна штатида қуролли кимсалар мактаб-интернатдан 100 дан ортиқ ўқувчини ўғирлаб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўғирланганларни озод қилиш учун ҳужумчилар кўпинча тўлов талаб қилишади. Aввалроқ, ҳужумчилар Нигерия ғарбидаги мактабдан уч ой олдин ўғирлаб кетилган 70 дан ортиқ ўқувчини қўйиб юборгани ҳақида хабар берилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг