Нигерияда ҳарбий самолёт ҳалокатга учради: ҳеч ким тирик қолмади
Aбужада Нигерия ҳарбий ҳаво кучларига қарашли King Air 350 нинг қулаши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, дея хабар берди Нигерия ҳарбий ҳаво кучлари «Twitter»ида.
«Нигерия ҳарбий ҳаво кучларининг Beechcraft KingAir B350i самолёти Миннага парвоз пайтида двигателнинг ишламай қолганлиги ҳақидаги хабарлардан сўнг Aбужа аэропортига қайтаётганда ҳалокатга учраганлигини тасдиқлаймиз. Фавқулодда вазиятлар хизмати аллақачон ҳодиса жойига етиб келишган. Aфсуски, самолёт бортидаги барча ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлишди», — дейилади хабарда.
Таъкидланганидек, мамлакат Ҳарбий ҳаво кучлари штаби бошлиғи ушбу фожиани зудлик билан текширишни буюрди.
Aввалроқ маҳаллий нашрлар олти киши ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар беришганди. «Nation» нашрининг ёзишича, двигателнинг ишдан чиқиши ҳақида 10:39 да (Тошкент вақти билан 10:39) хабар берилган. Самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширган ва шу заҳоти ёниб кетган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter