Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди. 100 дан ортиқ одам вайроналар остида қолган (фото)

Нигерияда 21 қаватли бино қулаб тушди. 100 дан ортиқ одам вайроналар остида қолган (фото)

Фото: «Punch»

Нигериянинг энг йирик шаҳри Лагоснинг замонавий Икойе туманида душанба куни 21 қаватли бино қулаб тушди. Бу ҳақда Нигериянинг «Punch» газетаси хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, бино қурилиш босқичида бўлган.

Ўз навбатида, Нигериянинг Premium Times газетаси вайроналар остида 50 дан ортиқ одам, жумладан, бино эгаси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Уларнинг қандай ҳолатда эканлиги ва иншоотларнинг қулаши вақтида қай даражада зарар кўргани ҳозирча аниқ эмас.

Aйни пайтда «Nation» газетаси вайроналар остидан тўрт киши олиб чиқилганини хабар берди. Улардан икки нафари, газетанинг ёзишича, оғир аҳволда, қолган икки нафари енгил жароҳатланган. Ҳудудда қутқарув хизматлари бригадалари ишламоқда, вайроналар демонтаж қилинмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг