Нигер французларга уран қазишни тақиқлади
Нигер ҳукумати ўз ҳудудидаги Имурарен конидан уран қазиб олиш учун Франциянинг Orano компаниясига берилган лицензияни қайтариб олди.
Бунга жавобан компания унинг кетиши минтақанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишига салбий таъсир қилишини айтди.
Лицензия қайтариб олинишига компания ҳануз конни ўзлаштиришга киришмагани сабаб бўлган.
Orano Нигерда 1971 йилдан буён фаолият юритади. Имурарен конини 2015 йилдан ўзлаштириш режалаштирилган, аммо уран нархининг пастлаб кетиши сабабли тўхтатилган эди. Шундан сўнг Нигер ҳукумати компанияни, 2024 йил 19 июнига қадар ишга киришмаса, лицензияси олиб қўйилиши ҳақида огоҳлантирганди.
Маълумотларга кўра, Нигерда Африкадаги энг юқори сифатли уран конлари жойлашган. Мамлакат уран қазиб олишда жаҳонда 7-ўринда туради. Сўнгги йилларда Нигерда уран қазиб олиш учун 8 мамлакат компанияларига лицензиялар берилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter