Нидерландия қироли узр сўради
Нидерландия қироли Виллем-Александр ва рафиқаси Максима Грециядаги таътил пайтида коронавирусга қарши қоидаларни бузгани учун узр сўради. Бу ҳақда «Dutch News» хабар берди.
Яқинда ОАВда уларнинг таътилда тушган фотосуратлари пайдо бўлганди. Унда Виллем-Александр ва Максима маҳаллий ресторан хўжайини билан расмга тушишган. Улар ниқоб тақишмаган. Ҳимоя воситаси қиролнинг қўлида бўлган. Эр-хотин коронавирусга қарши кураш мақсадида бунга жиддий эътибор бериш кераклигини тан олишган.
Маълумотларга кўра, Грецияда 8,6 мингта COVID-19ни юқтириш ҳолати қайд этилган. 1374 нафар бемор шифохонадан тузалиб чиққан, 242 нафар инфекция ташувчиси ҳаётдан кўз юмган. Мамлакатда 1,5 метрлик ижтимоий масофа сақлаш, жамоат жойларида индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидалари ҳалигача амалда.
Виллем-Александр 2013 йилда онаси қиролича Беатрикс тождан воз кечгандан сўнг тахтга ўтирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter