Япония бош вазири нега хафа бўлди?
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Япония бош вазири Шинзо Абэга пойабзалга ўхшаш ширинлик тортиқ қилгани учун кунчиқар мамлакат ҳукумати раиси хафа бўлди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.
Исроил бош вазири Қуддусдаги қароргоҳида Япония бош вазири Шинзо Абэ ва унинг турмуш ўртоғи Акиени умр йўлдоши билан меҳмон қилди. Рус ошпаз Сергей Моше тайрлаган пойабзалга ўхшаш ширинлик тортиқ қилинганидан кунчиқар юрт вакиллари хафа бўлишди.
«Столга оёқ кийим қўйиш маданияти дунёдаги ҳеч бир давлатда учрамайди. Бу жуда хунук ҳолат», – деган Япония делегация таркибида бўлган, бироқ исмини ошкор қилишни хоҳламаган дипломат.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter