Назарбоевнинг яна бир қариндоши давлат ишидан бўшатилди
Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш хизмати бугун маълум қилишича, 2022 йилнинг 14 апрелида Ербол Назарбоев Коррупцияга қарши курашиш органларидан буткул четлатилган.
2022 йилнинг 26 январида Ербол Назарбоев мазкур агентликнинг махсус департаменти раҳбари ўринбосари лавозимидан бўшатилганди.
Ербол Назарбоев — Қозоғистон собиқ президенти Нурсултон Назарбоевнинг укаси Болат Назарбоевнинг ўғли. Аввалроқ полиция ходимлари Ербол Назарбоевга ўхшаган одамнинг автомобилини ушлашгани ҳақидаги видео тарқалганди (суратда).
Январнинг 17-санасида Нурсултон Назарбоевнинг учинчи куёви Тимур Кулибаев Қозоғистон Республикаси «Атамекен» миллий тадбиркорлар палатаси президиуми раиси лавозимини тарк этган, Биринчи президентнинг жияни Самат Абиш эса Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилинган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter