Назарбоевнинг куёвлари «ёғли» лавозимлардан айрилишди
Қозоғистондаги йирик давлат активларини бошқарадиган «Самрук-Қазына» фонди «КазТрансОйл» компанияси раҳбари Димаш Досанов ҳамда «QazaqGaz» компанияси бошқаруви раиси Кайрат Шарипбаев лавозимидан озод этилганини эълон қилди.
Мамлакатдаги энг йирик компанияларни бошқарадиган ушбу шахслар Нурсултон Назарбоевнинг икки қизи – Алия ва Дариға Назарбоеваларнинг турмуш ўртоқлари ҳисобланишади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алия Назарбоева Қозоғистондаги ҳодисалардан шафқатсиз сабоқ олинганини қайд этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter