Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоевнинг жияни олти йилга «кесилди»

Назарбоевнинг жияни олти йилга «кесилди»

Қозоғистонда Астана суди мамлакат биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Қайрат Сотиболдини олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Назарбоевнинг тадбиркорлик билан шуғулланган жияни «Қозоқтелеком» AК ва «Транспорт сервис маркази» акциядорлик жамияти маблағларини катта миқдорда ўзлаштиришда айбдор деб топилди.

Сотиболди судда ўз айбига иқрор бўлган.

Шунингдек, мамлакат президентига Қайрат Сотиболдини орденлардан маҳрум этиш, хавфсизлик органлари генерал-майори унвонини бекор қилиш бўйича таклиф киритилади. 

Давлат қораловчиси ҳам айбдорга олти йил жазо сўраган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг