Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Назарбоев Россияга алоқадор нозик саволга жавоб қайтарди

Назарбоев Россияга алоқадор нозик саволга жавоб қайтарди

Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев нима учун республика 2014 йилда Қримни Россияники деб тан олишдан бош тортганини тушунтирди. Сиёсатчига кўра, акс ҳолда, Жанубий Осетия, Абхазия ва Косово ҳуқуқларини ҳам тан олиш керак бўларди.

Бу ҳақда сиёсатчи «Qazaq. History of The Golden Man» («Қозоғистон. Олтин одамнинг тарихи») филмида америкалик Оливер Стоунга берган интервюсида айтиб ўтган.

Назарбоев етти йил аввал Қозоғистон Украина томонини ҳам қўллаб-қувватламаганини таъкидлаб ўтган.

«Буларнинг барчаси Киевда содир бўлган давлат тўнтариши туфайли юзага келди»,— деб тушунтирган собиқ президент.

Сиёсатчи Украинада содир бўлаётган воқеалардан жуда хавотирда эканлигини тан олган, чунки у бир вақтлар Украинада таҳсил кўрган.

Аввалроқ, Беларус президенти Александр Лукашенко «Қрим де-факто ва де юре Россия»га тегишли дея айтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг