Шов-шувга сабаб бўлиб изсиз йўқолган шифокор топилди
Бедарак йўқолган Омск вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Омскдаги 1-сонли шошилинч тиббий ёрдам касалхонасининг собиқ бош шифокори Александр Мураховский тирик ҳолда топилган.
«Омск вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси раҳбари Александр Мураховский тирик ҳолда топилди», деб хабар берди Telegramдаги Mash Mash Siberia канали қидирув гуруҳига асосланиб.
Айни пайтда Мураховский қандай ҳолатда эканлиги ва нима учун ғойиб бўлганлиги маълум эмас. Ушбу ҳолатга аниқлик киритилмоқда.
Аввалроқ Мураховский 7 май куни соат 16:00 атрофида квадроциклда ўрмонга боргани, ушбу квадроцикл эса Болшеуковский вилоятининг ботқоқларидан бирида топилгани ҳақида хабар берган эдик.
Собиқ бош шифокорниинг қидирувида кўнгиллилар, полиция ходимлари, Росгвардия ходимлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг қутқарувчилари, ов инспекторлари ва маҳаллий аҳоли бевоста иштирок этдилар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter