Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО саммитида қайси давлат «энг жиддий ва бевосита таҳдид» экани очиқланди

НАТО саммитида қайси давлат «энг жиддий ва бевосита таҳдид» экани очиқланди

НAТО давлатлари Вилнюс саммити коммюникесида Россия Федерациясини Евро-Aтлантика минтақасидаги хавфсизликка энг жиддий ва бевосита таҳдид деб атади.

Бу ҳақда РИA «Новости» хабар бермоқда.

«Россия Федерацияси иттифоқдошлар хавфсизлиги, Евро-Aтлантика ҳудудида тинчлик ва барқарорлик учун энг жиддий ва бевосита таҳдиддир», — дейилади баёнотда.

Шимолий Aтлантика блокидаги иттифоқчилар рози бўлса ва Киев «шартларни бажарса» НAТО давлатлари Украинани иттифоққа таклиф қилишлари ҳам маълум бўлди.

НAТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг сўзларига кўра, саммитда алянс Украинанинг аъзолиги бўйича ҳаракатлар режасини бекор қилгани, шунингдек, «барча шартлар бажарилганда» уни иттифоққа таклиф қилишга ваъда бергани ҳақида қарор қабул қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг