Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО Косовога қўшимча қўшин юборади

НАТО Косовога қўшимча қўшин юборади

НАТО Косово республикасида жойлашган КФОР (НАТОнинг Косоводаги тинчликпарвар кучлари)ни қўллаб-қувватлаш учун қўшимча кўп миллатли батальон юборади. Бу ҳақда Anadolu агентлиги ёзмоқда.

Хабарда айтилишича, Болқон давлатига қўшимча ҳарбий кучлар юбориш қарори сўнгги тартибсизликлар ва НАТОнинг 30 нафар жангчиси яралангани муносабати билан қабул қилинган.

Қабул қилинган қарорга кўра, КФОР кучларини қўллаб-қувватлаш учун 7 кун ичида Ғарбий Болқонга қўшинча кучлари жойлаштирилади.

НАТОнинг Неаполдаги бирлашган кучлари қўмондони адмирал Стюарт Мунш барча томонларни Косоводаги барқарорликка путур етказувчи ҳаракатлардан тийилишга чақирган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 29 май куни Косово махсус кучлари ва серблар ўртасида отишма содир бўлган. Тўқнашув натижасида 30 нафар КФОР аскари жароҳат олган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг