НАТО Финляндия ва Швецияни алянсга расман таклиф қилди
НАТОнинг Мадрид саммитида бугун, 29 июнь куни алянснинг янги стратегик концепцияси қабул қилинди.
Финляндия ва Швеция алянсга аъзо бўлиш учун расман таклиф этилди.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтгача бу икки мамлакатнинг алянсга аъзолигига қаршилик кўрсатиб келган Туркия, узоқ музокаралар ва уларнинг натижаларидан сўнг, ниҳоят, розилик берди.
Янги концепцияда Хитой ҳақида ҳам гап боради: бу мамлакат НАТОнинг манфаатлари, хавфсизлиги ва қадриятларига талаб солиб, қоидаларга асосланган халқаро тартибни бузишга интилмоқда, дейилади.
НАТО Украинага ёрдамни кучайтиришини ва унинг мудофаа секторини замонавийлаштиришда кўмаклашишини ҳам маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter