Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби «ёмон хабарларга тайёр туришга» чақирди

НАТО бош котиби «ёмон хабарларга тайёр туришга» чақирди

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг айтишича, Украинада вазият кескинлашмоқда, иттифоқчилар ёмон хабарларга тайёр туриши керак. У бу ҳақда Германиянинг Das Erste телеканалига берган интервюсида гапирди.

«Ёмон янгиликларга тайёрланишимиз керак. Можаролар босқичма-босқич ривожланади. Лекин биз Украинани ёмон кунларда ҳам, яхши кунларда ҳам қўллаб-қувватлашимиз керак», — дейди Столтенберг.

Алянс раҳбари, шунингдек, НАТО аъзолари Украинанинг ўқ-дориларга бўлган талабини қондира олмаганини ҳам тан олди. Украина армияси бундай вазиятда қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Столтенберг «ушбу мураккаб оператив қарорларни қабул қилишни украиналиклар ва уларнинг ҳарбий раҳбариятига» йўналтирди.

Ноябр ойи охирида, НАТО ва Украина ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилганидан сўнг Столтенберг Киев ва уни қўллаб-қувватловчи давлатлар «узоқ ва қийин» жангларга тайёрланиши кераклигини айтганди. 

Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский қарши ҳужумда керакли натижалар қўлга киритилмаганини тан олганди. 

2024 йилга мўлжалланган НАТО-Украина ҳамкорлиги дастурига мамлакат қуролли кучларини тайёрлаш (АФУ), энергия хавфсизлиги, шунингдек, Киевнинг блокка қўшилиши учун зарур бўлган ислоҳотлар бўйича тавсиялар киритилган. Алянс кенг қамровли ёрдам пакетини Украинани қайта тиклаш, хавфсизлик ва мудофаа учун кўп йиллик дастурга айлантиради. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг