Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бош котиби ташкилотнинг асосий мақсадини очиқлади

НАТО бош котиби ташкилотнинг асосий мақсадини очиқлади

Россия билан ҳарбий низо кучайишнинг олдини олиш НАТОнинг асосий вазифаси, дейди ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг.

Унинг сўзларидан РИА «Новости» иқтибос келтирмоқда.

«Энг муҳим вазифа бу кескинлашувнинг олдини олиш, жорий келишмовчиликларнинг Россия ва НАТО ўртасидаги кенг кўламли урушга айланиб кетишига йўл қўймасликдир. Чунки бу янада кўпроқ азоб-уқубатлар, ўлим ва ҳалокат олиб келади», деди у ва иттифоқнинг иккинчи асосий вазифаси Украинани қўллаб-қувватлаш эканини қўшимча қилди.

Столтенберг, шунингдек, НАТОнинг шарқий қанотида кенгайишини унинг аъзоларининг ўзини ҳимоя қилишга тайёрлиги билан изоҳлади.

«Биз буни можаро қўзғаш учун эмас, балки унинг олдини олиш учун қиляпмиз», деб таъкидлади бош котиб.

Эслатиб ўтамиз, НAТО давлатлари Вилнюс саммитида Россия ташкилот учун асосий таҳдид сифатида баҳоланганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг