Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

НАТО бехосдан АҚШнинг Европадаги ядро қуроллари сақланадиган жойларни ошкор қилиб қўйди

НАТО бехосдан АҚШнинг Европадаги ядро қуроллари сақланадиган жойларни ошкор қилиб қўйди

Фото: «112.ua»

НАТОнинг Парламент ассамблеяси ўз докладида АҚШнинг ядро қуроллари Европанинг қайси ҳудудларида сақланаётганини бехосдан ошкор қилиб қўйди. Америкаликларнинг ядро қуроллари бешта ҳудудда: Бельгия, Италия, Германия, Нидерландия ва Туркияда жойлаштирилган.

Тўғри, АҚШ ядро аслаҳалари Европа мамлакатларида мавжудлиги ҳақида олдин ҳам далиллар бор эди. Масалан, АҚШнинг ГФРдаги собиқ элчиси Фил Мёрфи 2009 йили дипломатик телеграммасида қуролларнинг бу мамлакатларда сақланиш давомийлиги борасида шубҳа ва хавотир билдирганди.

Бу сафарги далил НАТО Парламент ассамблеяси мудофаа бўйича қўмитасининг канадалик аъзоси апрелда тайёрлаган докладдан чиқиб келди. Бу факт оммавий ахборот воситалари томонидан орадан бир ой ўтиб айлантирила бошланди. Ҳужжатда АҚШнинг 150 та ядро қуроли қаерларда жойлаштирилгани кўрсатилган.

«Бу бомбалар олтита Америка ва Европа базасида — Kleine Brogel (Бельгия), Buchel (Германия), Aviano ҳамда Ghedi-Torre (Италия), Volkel (Нидерландия) ва Incirlik (Туркия)да сақланмоқда», — дейилади ҳужжатда.

Омма эътиборига тушганидан кўп ўтмай, ҳужжат ўчириб ташланди, деб ёзмоқда «The Washington Post». Нашр манбаси айтишича, бу альянснинг расмий ҳужжати эмас экан. Яқинда янги доклад тайёрланди, унда ядро қуролларининг жойлашуви ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг