«NASA» Марсга вертолёт жўнатишга қарор қилди
«NASA» 2020 йилда Марсга сайёрани ўрганиш учун вертолётни жўнатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар қилмоқда.
«Бошқа сайёрага учадиган вертолёт ғояси, яъни «Mars Helicopter» аппарати — Марсдаги жуда кўплаб изланишлар, кашфиётлар ва илм-фан ривожини таъминлайди», — деган «NASA» бошлиғи Жим Бриденсин.
Таъкидланишича, ушбу минивертолёт бир сайёрадан иккинчи сайёрага борадиган илк учувчи жисм бўлади.
Аппарат 2020 йилда учирилиб, 2021 йил февралгача Марсга етиб боради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter