Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Наҳотки мен қароқчиман?»

«Наҳотки мен қароқчиман?»

Суданлик дўстларимдан бири ажойиб мақола ёзди. Сарлавҳаси: «Наҳотки мен қароқчиман». Мақолада у ўзи билан содир бўлган иккита воқеани келтиради.

Биринчиси:

Ирландияда тиббиётдан имтиҳонларим бор эди. Имтиҳоннинг тўлови 309 фунт эди. Менда майда пул йўқ эди. Шу сабаб 310 фунт бердим. Муҳими имтиҳонни топширдим. Имтиҳонлар тугагач Суданга қайтдим. Сал ўтиб Ирландиядан хат келди. Унда шундай ёзилган эди:  «Сиз имтиҳон тўловини тўлашда хато қилибсиз. Тўлов 309 фунт эди. Сиз 310 фунт тўлабсиз. Сизга бир фунтлик чек юбордик. Биз ўз ҳақимиздан ортиғини олмаймиз». Қизиғи, мактуб билан марканинг нархи бир фунтдан қимматроқ эди.

Иккинчиси:

Мен дарсга қатнар эдим. Уйим билан факультет орасида бир аёл у-бу нарса сотар эди. Мен ундан 18 пенсга какао сотиб олар эдим. Бир куни у ердан ўтаётсам дўконнинг бошқа токчасида айнан ўшандай какаонинг нархи 20 пенс ёзилган ҳолда турибди. Мен таажжубланиб сўрадим:

– Нега биринчи токчадаги какаонинг нархи 18 пенс, иккинчи токчада эса 20 пенс?

– Яқинда бизга какаони экспорт қиладиган давлат Нигерияда мушкулотлар юзага келиб нархлар кўтарилибди. Бу токчадаги кейин келган юкдан. Шунинг учун қиммат. Мана буниси эса олдингидан. Шунинг учун у арзон.

– Ундай бўлса, кишилар олдин арзонини олишади. У тугаса кейин қимматини олишади. Токи арзони тугамас экан қимматни ҳеч ким олмайди-ку, – дедим.

– Ҳа, буни биламан.

– Шундай экан, уларни аралаштириб арзонларини ҳам 20 пенсдан сотсангиз бўлмайдими? Буни ҳеч ким билмайди-ку!

Шунда у қулоғимга:

– Сен қароқчимисан? – деди.

Унинг гапи ҳалигача қулоғим остида жаранглайди.

Бу қанақа ахлоқ?! Биз қачон бунақа даражага кўтариламиз?!

                                     Қосимжон Раззоқов facebook саҳифасидан олинди

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг