Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мьянмадаги исёнларда бир кунда 18 киши ўлдирилди

Мьянмадаги исёнларда бир кунда 18 киши ўлдирилди

Фото: «Twitter»

Мьянмада ҳукуматни эгаллаб олган ҳарбийларга қарши исёнлар авжига чиқмоқда. Тинч намойишчиларга қарши ўт очилиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлган, 30 дан зиёд киши жароҳатланган. Бу ҳақда 28 февраль куни «Reuters» агентлиги БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссарига асосланиб хабар берди.

«Мьянмада аҳолига қарши зўравонлик кучайиб бораётганини қаттиқ қоралаймиз ва ҳарбийлардан тинч намойишчиларга қарши куч ишлатишни дарҳол тўхтатишни талаб қиламиз», — дейилади ташкилот «Twitter»да берган баёнотда.

«Reuters» хабарига кўра, мамлакатнинг кўплаб шаҳарларида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Уларнинг энг йириги, пойтахт Янгонда куч ишлатар тизимлар одамларга қарши тутовчи гранаталар ва кўздан ёш оқизувчи газ билан бирга, жанговар ўт очар қуролларни ҳам қўллаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг