Мьянма «Reuters»нинг икки журналистини озодликка чиқарди
Мьянмада «Reuters» агентлигининг журналистлари — Ва Лон ҳамда Сое Оо Янгон қамоқхонасида ўтказилган 500 кунлик тутқунликдан сўнг озод этилди. Бу ҳақда агентлик бугун, 7 май куни хабар берди.
Репортёрлар Ва Лон ҳамда Сое Оо Мьянма фуқаролари саналишади. Улар миллий озчиликни ташкил этувчи мусулмон-роҳинжалар қирғин қилингани ҳақида репортаж тайёрлашганди. Уларни махфий ахборотни ноқонуний қўлга киритганликда айблаб ҳибсга олган ҳукумат ўтган йил кузида суд қилиб, етти йилга озодликдан маҳрум этганди.
Мьянма ҳукумати мамлакат манфаатларидан келиб чиқиб, журналистларни озодликка чиқаришга қарор қилди. Хабарларга кўра, мамлакатда яна 6,5 минг нафар маҳкум амнистия бўйича эркинликка чиқарилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter