Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мухолифат Лукашенконинг президентлик сайловида қатнашишига рухсат бермоқчи

Мухолифат Лукашенконинг президентлик сайловида қатнашишига рухсат бермоқчи

Фото: Беларусь президенти сайти

Беларусь мухолифати мамлакатнинг амалдаги президенти Александр Лукашенконинг давлат раҳбарлиги учун янги сайловда қатнашишига тўсқинлик қилмоқчи эмас.

Ҳукумат трансфери бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш президиуми аъзоси Мария Колесникова Беларуснинг ҳар бир фуқароси сайловларда ҳеч қандай тўсқинликларсиз қатнашиш ҳуқуқига эга бўлиши лозимлигини таъкидлади.

Шунга қарамасдан, Лукашенко бу таклифни қабул қилишига мухолифат ишонмаяпти.

Александр Лукашенконинг амалдаги президентлик ваколати муддати 2020 йилнинг 5 ноябрида ниҳоясига етади. Шундан сўнг мухолифат «халқаро стандартларга қатъий риоя қилган ҳолда, чет эллик кузатувчиларни чақириб» сайлов ўтказмоқчи.

Албатта, кеч кузги сайловлар ўтказилган тақдирда, Марказий сайлов комиссияси таркиби бутунлай янгиланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг