Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоғистонлик эркак 10 қаватдан тушиб кетган болани ушлаб қолди (видео)

Қозоғистонлик эркак 10 қаватдан тушиб кетган болани ушлаб қолди (видео)

Фото: «360tv.ru»

Остоналик эркак 10-қаватдан тушиб кетган болани ушлаб қолди. Хабар қилинишича, ҳодиса кеча, 25 сентябрь куни содир бўлган. Уйнинг 10-қаватида яшайдиган болакай уйда ёлғиз қолган. У кўчага чиқмоқчи бўлган, аммо эшик ёпиқ бўлган. Шундан сўнг у ойнанинг ҳашоратлардан сақловчи тўрини йиртмоқчи бўлиб йиқилиб кетган ва карнизга осилиб қолган.

Бир қават пастда яшовчи қўшни боланинг овозини эшитиб айвонга чиққан ва осилиб турган болани кўрган. Бола тушиб кетаётганда эркак уни ушлаб қолган.

«Биринчи бор шундай ҳолатга тушишим. Яхшилаб ўрнашиб олиб қўлимни унга тўғриладим. У 15 сонияча осилиб турди ва тушиб кетди. У менинг қаватимгача уч метрча тушгунича уни муваффақиятли ушлаб қола олдим», — дейди болакайни қутқарган эркак.

Бола қутқарилиши билан воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келишган. Унга тиббий ёрдам кўрсатиш зарурияти туғилмаган. Бола ота-онасига топширилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг