Муҳожирлар Европага машина «бардачоги»да киришга уринишди (фото)
Испаниянинг Ўрта Ер денгизидаги йирик портларидан саналган Мелилья шаҳрида автомашина «бардачоги» орқали Европага йўл қидирган африкалик муҳожир аниқланди. Бу ҳақда «CNN» хабар берди.
Шу билан бир пайтда Марокаш ва Мелилья оралиғидаги чегара пунктида ҳам турли машиналарда яширинган яна уч нафар муҳожир аниқланган.
Уч нафар африкалик, жумладан, 15 ёшли қиз машиналарнинг турли қисмларига бекитилган. Улардан икки нафари юқоридагига ўхшаб приборлар панели ортига, бири эса орт ўриндиқ остига яширилган.
Карахт, зўрға нафас олаётган, бўғимлардаги кучли оғриқдан азият чекаётган қочоқларга тиббий ёрдам кўрсатилган. Бунақа синовларда бечораларнинг омон қолганига ишониш қийин...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter