Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муфтий россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди

Муфтий россияликларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди

Россия Федерацияси мусулмонлари диний бошқармаси раиси ўринбосари Рушан Aббясов «қашшоқликдан қўрқмасдан» демографик ҳолатни яхшилаш зарурлигини айтди.

Бу ҳақда у РИA «Новости»га маълум қилди.

Унинг фикрича, болалар туғилиши билан «Яратган оилага кўпроқ иноят беради», шунинг учун одамлар оиланинг кўпайиши қашшоқликка олиб келишидан қўрқмаслигингиз керак.

«Янги фарзанднинг пайдо бўлиши билан Раббий оилага кўпроқ иноят беради, янги имкониятлар очади ва бу Унинг одамларга чексиз меҳр-шафқатининг намоён бўлишидан биридир», деди у.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда Россияда аҳоли камайиши тенденцияси кучаймоқда. 

Жумладан, Россия раҳбари матбуот котиби бу оғир аҳвол дея таъкидлаганди. 

2022 йил июнь ойида Путин ҳам Россия ўта оғир демографик вазиятни бошидан кечираётганини айтганди. Унга кўра, 2022 йил апрель ойида Россияда 100 мингдан кам бола туғилган, бу 2020 йил апрелига нисбатан деярли 13 фоизга кам.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг