Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москвага яна дрон ҳужуми уюштирилди

Москвага яна дрон ҳужуми уюштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги 18 августга ўтар кечаси Москвага дрон ҳужуми уюштирилганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, қурилма Москва вақти билан соат 04:00 атрофида Москва ва Москва вилоятида жойлашган объектларга ҳужум қилишга уринган. Дрон ҳаво мудофааси  ёрдамида уриб туширилган ва Краснопресненская қирғоғидаги нотураржой биносига қулаган. Ҳодиса натижасида қурбонлар ва ёнғинлар йўқ, дея таъкидланади.

Москва мэри Сергей Собянинга кўра, учувчисиз қурилма ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган. Натижада Экспомарказ павилонларидан бири қисман шикастланган. Айни дамда шаҳар фавқулодда хизматлари дрон қулаган жойда ишламоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг