Москвага жаҳон чемпионати учун 3 миллиондан зиёд сайёҳ келган
![Москвага жаҳон чемпионати учун 3 миллиондан зиёд сайёҳ келган](https://static.xabaruz.com/crop/1/7/720_460_95_1739038946.jpg)
Москва шаҳри спорт ва туризм департаменти раҳбари Николай Гуляевнинг айтишича, Москвага «ЖЧ – 2018» муносабати билан 3 миллиондан зиёд сайёҳ келган. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Москва дунёга машҳур шаҳар бўлди. Шаҳримизга 3 миллиондан зиёд сайёҳ келди. Бу инсонлар шаҳримизда бир суткадан ортиқ меҳмон бўлишган. Булардан 1,2 миллиони чет эл фуқаролари. Меҳмонлар орасида хитойликлар, АҚШ, Германия, Нидерландия ва Франция фуқаролари кўпчиликни ташкил этади», – деган Николай Гуляев.
Москва шаҳридаги «Лужники» ва «Спартак» стадионларида 11 та ўйин ўтказилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 июль куни футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал учрашуви Москва шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Хорватия ва Франция терма жамоалари майдонга тушади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter