Москвада кутилмаганда келган офат бир одамни ҳалок қилди (видео)
Москва мери Собяниннинг маълум қилишича, кучли шамол оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган.
«Ўн киши турли оғирликдаги жароҳатлар билан шифохоналарга етказилган. Бир киши вафот этди. Жабрланганларга ҳамдардлик билдираман», — дейди у.
Шаҳар ҳокимининг таъкидлашича, вазият анча мураккаб, чунки шамолнинг тезлиги сониясига 25 метрга етади.
Унинг қўшимча қилишича, шаҳар хизматлари довул оқибатларини бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда ва одамларни эҳтиёт бўлишга чақирмоқда.
Якшанба куни Москвада кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлган. Шаҳарнинг кўп жойларида кучли шамол эсган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter