Москвада коронавирусга чалинганларни олиб кетаётган «Тез ёрдам» машиналари йўлда туриб қолаётганига изоҳ берилди

Москва шаҳрида «Тез ёрдам» машиналари йўлларда туриб қолаётгани ҳақида хабар қилинган эди. Мутасаддилар томонидан маълум этилишича, бирор жойда янги клиника очилган вақтларда шундай ҳолат юзага келмоқда.
Охирги кунларда «Тез ёрдам» орқали беморларни касалхонага олиб келиш кескин кўпайган. 11 апрел санасининг ўзида 1,3 минг киши касалхонага келтирилган. Бир ҳафта олдин бу кўрсаткич икки баробар кам эди.
Интернетда пайдо бўлган видеоларда хабар қилинишича, йўлларда туриб қолаётган «Тез ёрдам» машиналари ичида коронавирус касалига чалингани тахмин қилинаётган беморлар бўлган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter