Москва Трамп, Ким Чен Ин ва Жонсонни ғалабанинг 75 йиллигига таклиф этди
Москва Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллик юбилейи тантаналарига хориж давлатлари етакчиларини расман таклиф этишни бошлади. Бу ҳақда «REGNUM» 16 август куни Россия президенти ёрдамчиси Юрий Ушаковга асосланиб хабар берди.
Президент ёрдамчисининг айтишича, хусусан, АҚШ президенти Дональд Трамп, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсонга ҳам таклифномалар жўнатилган.
Франция президенти Эммануэль Макрон Москвадаги тантаналарда қатнашиш ниятини билдирди, деди Ушаков.
Эслатиб ўтамиз, Осакада июнь ойида ўтказилган G20 саммитида Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трампни Москвадаги ғалаба байрамига шахсан таклиф этганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter