Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Москва – Тошкент йўналишидаги парвоз кечиктирилди

Москва – Тошкент йўналишидаги парвоз кечиктирилди

Uzbekistan Airways: Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди

Москва – Тошкент йўналишидаги HY602 рейсининг парвози кечиктирилди. Парвоз 7 ноябрь куни Москва вақти билан соат 23:00 га режалаштирилганди. Маҳаллий вақт билан 8 ноябрь соат 04:55да Тошкент халқаро аэропортига қўниши керак керак бўлган рейснинг кечиктирилиши техник сабаблар билан боғлиқлиги айтилган.

HY602 рейсига оид маълумотлар

Ҳолат юзасидан хабар берган «Uzbekistan Airways» компанияси «техник сабаблар» деганда нима назарда тутилганига ойдинлик киритмаган. Бироқ компания матбуот хизмати томонидан эълон қилинган баёнот мазмунига кўра кечиктириш самолётда кузатилган муаммо билан боғлиқ эканини тахмин қилиш мумкин.

«Авиакомпаниянинг техник мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёрлаш бўйича иш олиб боришмоқда. Йўловчиларининг бир қисми меҳмонхонага жойлаштирилди. Шунингдек, йўловчиларга компенсация хизматлари ҳам тақдим этилди», – дейилади хабарда.

Компания парвоз вақти ҳақида қўшимча маълумот қўшимча равишда хабар қилинишини маълум қилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг