Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдова МДҲ доирасидаги келишувлардан чиқа бошлади

Молдова МДҲ доирасидаги келишувлардан чиқа бошлади

Молдова МДҲ доирасидаги келишувларни денонсация (давлатнинг ўзи тузган халқаро шартномаларни белгиланган тартибда рад этиши) қилиш жараёнларини бошлади. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири ва Европа интеграцияси вазири Николай Попеску маълум қилди.

«Молдованинг Европа Иттифоқига қўшилиши, барча ташқи сиёсий мақсадлари ва халқаро ташкилотлардаги иштироки Европа интеграцияси мақсадига бўйсунишини англатади. Шубҳасиз, бизнинг мақсадларимизга тўғри келмайдиган МДҲ келишувларидан чиқиш давом этади», — дейди Попеску.

Унинг таъкидлашича, республиканинг мустақиллик йилларида имзолаган 330 та шартноманинг кўпчилиги Молдова манфаатларига тўғри келмайди ёки амалда қўлланилмайди.

Ўз навбатида, Молдова президенти Майя Санду МДҲ билан алоқаларни давом эттириш тарафдори эканлигини таъкидлаган эди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақомини олгандан кейин ҳам МДҲ билан прагматик ҳамкорликни давом эттириш зарур. Аммо Молдова раҳбари МДҲ мажлисларида бирор марта ҳам қатнашмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг