Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Молдавия Россияга ИШИД аъзосини топширди

Молдавия Россияга ИШИД аъзосини топширди

Фото: «РИА Новости»

Расмий Кишинев Россияга Нодир Давудовни топширди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматига таяниб, ТАСС хабар тарқатди.

Нодир Давудов ИШИД террорчилик гуруҳига алоқадорликда айбланиб, халқаро қидирувга берилган эди. Россия махсус хизматига кўра, у Суриядаги ҳукумат кучларига қарши қуролли исёнларда фаол иштирок этишдан ташқари интернет орқали ўзи вояга етган Қабардин-Болқор мухтор ҳудуди фуқароларини «жиҳод»га фаол тарғиб қилиб келган.

Россия махсус хизмати тугаётган йилда террорчи гуруҳларнинг етмиштадан кўпроқ ўчоқлари борлиги, улар асосан Россия ва Марказий Осиё фуқароларини «жиҳод тузоғи»га тушириш билан шуғулланиб, бунга маълум даражада муваффақ бўлишаётганини таъкидлаган эди.

Шу пайтдагача ўтказилган махсус амалиётлар натижасида гуруҳнинг 777 нафар аъзоси қўлга олинган. Уларнинг 36 нафари гуруҳ етакчилари ҳисобланади.                             

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг