Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мўғулистонда давлат хизматчиларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Мўғулистонда давлат хизматчиларига ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланди

Фото:«CA-News»

Мўғулистонда 30 майдан давлат хизматчиларига ижтимоий тармоқлар — «Facebook», «Twitter» ва «YouTube»дан фойдаланишни тақиқловчи қарор кучга кирди. Бу ҳақда «Ca-news.org» сайти хабар бермоқда.

Қарор шу йил 23 май куни қабул қилинган эди. Бу тақиқ давлат хизмати порталларига киберҳужумнинг олдини олиш ва ҳукумат ахборот тармоқларининг хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Тақиқлаш таклифи Алоқа, ижтимоий ва ахборот технологиялари бошқармаси таклифига биноан амалга оширилган.

Мўғулистон умумий разведка бошқармаси тақиқнинг ижросини назорат қилишга кўмаклашади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг