Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миср президенти 3477 кишини афв этди

Миср президенти 3477 кишини афв этди

Фото: «1RRE»

Миср президенти Абдулфаттоҳ Сисий рамазон ҳайити муносабати билан 3477 кишини афв этди.

Миср ички ишлар вазирлигидан маълум қилинишича, Миср президенти 3477 нафар маҳбусни озодликка чиқарган. Улар орасида 690 нафар қарздор ҳам бор.

Сисий кеча ўзининг «Twitter»даги саҳифаси орқали 690 нафар қарздорнинг қарзлари «Бор бўл, Миср» фонди томонидан тўланишини маълум қилди.

Ўтган ой рамазон бошланиши муносабати билан турли намойишларда қатнашиб, озодликдан маҳрум қилинган 300 нафар ёш озодликка чиқарилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг