Мисрда 11 киши ўлим жазосига ҳукм қилинди
Миср суди зўравонлик ва қотилликда айбланаётган 11 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, маҳкумлар 2015 йили Миср ғарбида полиция автомобилини ўққа тутишган. Бунинг оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган эди.
Жиноят ишлари бўйича «Делта ан-Наҳл» суди бугун зўравонлик ва қотилликда айбланаётган 11 кишини ўлим жазосига ҳукм қилди.
Бугунги суд жараёнида айбланаётган 11 кишидан 4 нафари қатнашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter