Минтақадаги 2-рақамли террорчи йўқ қилинди
Афғонистонда «Ал-Қоида» террорчилик ташкилотининг нуфузли вакили ўлдирилди. Гап Абу Муҳсин ал-Масри ҳақида бормоқда. У Марказий разведка бошқармаси томонидан дунёда энг кўп қидирилаётган террорчилар рўйхатига киритилган, деб ёзади «Интерфакс».
Таъкидланишича, Ал-Масри Ҳиндистон-Покистон ҳудудида «Ал-Қоида»нинг иккинчи рақамли одами бўлган. У мамлакат марказий қисмида жойлашган Ғазни вилоятида йўқ қилинди. Шунга қарамай, Афғонистон тегишли идоралари махсус операция тафсилотларига тўхталмаяпти.
Ал-Масри асли келиб чиқиши мисрлик эди. Террорчини ҳибсга олиш тўғрисидаги ордер 2018 йил декабрда АҚШда чиқарилган. У америкалик фуқароларни ўлдиришга тайёргарликка алоқадорликда айбланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter