Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шимолий Корея ракетаси 300 км масофани босиб ўтди

Шимолий Корея ракетаси 300 км масофани босиб ўтди

Фото: «Global Look Press»

Япония мудофаа вазирлиги бугун, 27 февраль куни КХДР баллистик ракетани учиргани ҳақида маълум қилди. У деярли 300 км масофани босиб ўтиб, Япон денгизига қулаган, дея хабар берди «ТAСС».

Япония мудофаа вазири Нобуо Кисининг айтишича, ракета Пхеньян ҳудудидан учирилган.

У тахминан 300 км масофани босиб ўтган, максимал парвоз баландлиги 600 км.ни ташкил этган, деди Киси.

Учириш натижасида, вазирнинг сўзларига кўра, кемалар ва самолётларга зарар етмаган. Кисининг айтишича, Токио дипломатик каналлар орқали Пхеньянга норозилик билдирган.

Унинг қўшимча қилишича, дунё Россиянинг Украинадаги махсус операциясига жавоб қайтариш билан банд бўлган бир пайтда КХДР фурсатдан фойдаланмоқчи бўлса, Япония буни қабул қила олмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг