Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Меркель идорасига «ҳужум қилган» ҳайдовчи қўлга олинди

Меркель идорасига «ҳужум қилган» ҳайдовчи қўлга олинди

Фото: «Reuters»

Федерал канцлер идораси панжарасига бориб урилган автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинди, дея хабар берди Берлин полицияси.

«Ҳозир федерал полициядаги ҳамкасбларимиз билан бирга федерал канцлер идораси ёнидамиз. Бино дарвозаси ёнида автомобиль турибди — ҳайдовчи автомобилни ўша томонга бошқарган ёки йўқлигини текширяпмиз. У полиция томонидан ҳибсга олинган», — дейилади хабарда.

«Dpa» агентлиги хабарига кўра, ҳодиса натижасида бир киши жабрланган. Тез тиббий ёрдам шифокорлари унга ёрдам кўрсатишмоқда.

Агентликнинг маълум қилишича, идора дарвозаларига жиддий зарар етмаган.

Аввалроқ номаълум кимса бошқарувида бўлган автомобиль Германия канцлери Ангела Меркель идораси дарвозасига бориб урилгани ҳақида хабар бергандик.

Меркелнинг ўзи ҳодиса пайтида Германия федерал ерлари раҳбарлари билан видеоконференция ўтказиши, унда изоляция тартибларини узайтириш ҳамда коронавирус тарқалишига қарши навбатдаги қадамлар муҳокама қилиниши керак эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг