Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикани илк бор аёл президент бошқаради

Мексикани илк бор аёл президент бошқаради

Мексикада якшанба куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида Мехико шаҳрининг собиқ мэри ва амалдаги президент тарафдори Клаудия Шейнбаум ғалаба қозонди. Тарихда биринчи марта аёл киши Мексика президенти бўлмоқда.

Дастлабки натижаларга кўра, сайловчиларнинг 56 фоизи Клаудия Шейнбаумга, 30 фоизи эса унинг асосий рақиби сенатор Хочитл Галвесга овоз берган.

61 ёшли Клаудия Шейнбаум амалдаги президент Лопес Обрадорнинг ҳукмрон партияси вакили ҳисобланади. Лопес Обрадорнинг ўзи, конституцияга кўра, иккинчи муддатга номзодини қўя олмайди ва шунинг учун у Шеинбаумни қўллаб-қувватлади.

Шеинбаум Мехико шаҳрида яҳудий оиласида ўсган ва физик олим сифатида шуҳрат қозонган. 2007 йилда Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро комиссия аъзоси сифатида Тинчлик бўйича коллектив Нобел мукофотини олган.

2000 йилда ўша пайтдаги Мехико шаҳри меэри Лопес Обрадор Шеинбаумни пойтахт атроф-муҳит масалалари бўйича котиб этиб тайинлаган, 2018 йилда эса президентлик сайловларида ғалаба қозонган Обрадорнинг ўрнига мэр этиб тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг