Мексикадан АҚШга кетаётган қарийб 50 мигрант ҳалок бўлди
Мексиканинг Чьяпас штатида содир бўлган бахтсиз ҳодиса натижасида 49 киши ҳалок бўлди, яна 58 киши жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ҳокимият ахборотига асосланиб Интерфакс маълум қилди.
Штат фуқаролик муҳофазаси агентлиги раҳбари Луис Мануэл Гарсия Milenio телеканалида Лотин Америкасидан 100 дан ортиқ муҳожирни олиб кетаётган трейлер кескин бурилиши оқибатида ағдарилиб кетганини айтган. Ҳалок бўлганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор.
Расмийнинг сўзларига кўра, жабрланганларнинг барчасига тиббий ёрдам кўрсатилган, шифохоналарга етказилган.
Трейлерда Марказий Америкадан АҚШга кетаётган асосан гватемалалик муҳожирлар бўлган. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, автомобилнинг тормозлари ишламай қолган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter