Мексикадаги нохуш воқеада 19 киши ҳалок бўлди
Мексикада автобуснинг қулаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб инсонлар жароҳатланди. Бу ҳақда ABC News хабарига асосланиб Интерфакс маълум қилди.
Аниқланишича, ҳодиса Мехико шаҳрининг Хохинго трассасида содир бўлган. Штат соғлиқни сақлаш департаментининг баёнотида айтилишича, сайёҳлик автобуси тормози ишламай қолгани сабабли бинога урилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар орасида бир неча аёллар ва болалар ҳам борлиги ҳақида хабар берган.
Автобус «Turismo Tejeda» сайёҳлик компаниясига тегишли бўлиб, Саҳуайо (Мичоакан штати) муниципалитетидан христианлар зиёратгоҳи бўлган Сантуарио дел Сенор де Чалмага кетаётган бўлган.
Аввалроқ, Болгарияда содир бўлган автоҳалокат натижасида 45 киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter