Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Мексикада шаҳар ҳокими ва яна 17 киши отиб кетилди

Мексикада шаҳар ҳокими ва яна 17 киши отиб кетилди

Фото: The Sun Daily

Мексиканинг Герреро штатида қуролланган шахслар томонидан Сан-Мигел Тотолапан шаҳри мэриясига ҳужум уюштирилди.

Оқибатда мэр (шаҳар ҳокими) Конрадо Мендоса Алмейда ва яна 17 киши отиб ўлдирилган. Икки киши жароҳатланган.

Мудҳиш ҳодиса жойида олинган фото ва видеоларда ҳокимлик биноси деворлари кўп ўқ узилганидан илма-тешик бўлиб кетганини кўриш мумкин.

Герреро штати прокурори Сандра Лус Валдовинос баёнот беришича, ҳалок бўлганлардан бири мэрнинг отаси, шаҳарнинг собиқ мэри бўлган. Қолганлардан фарқи, уни уйида ўлдиришган.

Қуролли қирғинда маҳаллий «Лос Текилерос» тўдасининг қўли борлиги гумон қилиняпти.

Хабарда айтилишича, ушбу ҳужум Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор мамлакатда қуролли зўравонликка барҳам бериш сиёсатини ўзгартириб, тартибни сақлаш учун полиция эмас, балки кўпроқ армиядан фойдаланишга қарор қилганидан сўнг юз берган. Сан-Мигел Тотолапандаги хунрезлик билан бир кунда пойтахт Мехико жанубидаги Куэрнавака шаҳрида мотоциклли икки шахс депутат Габриэла Маринни отиб кетишди.

Мамлакатда адолат ўрнатиш, коррупция, жиноятчиликни камайтириш учун курашаётган президент Обрадор даврида ўлдириб кетилган мэрлар сони 18 нафар, депутатлар сони 8 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг