Мексикада кучли зилзила юз берди
Мексика ғарбидаги Мичоакан штати ҳудудида 7,4 балли зилзила қайд этилди. Бу ҳақда Мексика миллий сейсмология хизмати Twitter орқали берган хабар берди.
Ер қимирлаши оқибатида Мексикадаги огоҳлантириш сигналлари ишга тушиб кетган, ўн минглаб одамлар ўз уйлари ва ишхоналаридан қочиб чиқишган.
Reuters хабар беришича, зилзила маҳаллий вақт билан соат 13:00 лар атрофида юз берган. АҚШ геология хизмати Мичоакан ва Колима штатлари чегарасида, 15 километр чуқурликда юз берган ер силкиниши кучини 7,6 балли, дея баҳолади.
Зилзила етказган зарар ҳақида ҳозирча маълумот берилмади.
Эътиборли томони, ер ости силкиниши зилзилага қарши ҳаракатланиш бўйича кенг кўламли машғулотлар бошланганига бир соат бўлмасидан юз берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter