Мексикада вазият оғир: тиббий жиҳозлар етишмай, талончилик ва ўғирлик авж олган

Nyu-York Times нашрининг хабар беришича коронавирус туфайли Мексикадаги барча шифохоналарда беморлар кўпайиб кетган. Касаллар уйларида даволанишга мажбур бўмоқда. Вазият жуда оғир деб баҳоланмоқда.
Айниқса, пойтахт Мексико шаҳри танг аҳволда. Тез ёрдам машиналари кўп ҳолларда кислород етишмаслиги юз берган беморларга чақирилмоқда. Тиббий жиҳозларга талаб жуда баланд бўлиб, шу туфайли мамлакатда жиноятчилик ва безориликлар авж олган. Уюшган гуруҳлар кислород тўлдирилган юк машиналарини олиб қочиш ва шифохоналардан кислород идишларини қурол билан таҳдид қилиб ўғирлашга уринишлар кўпаймоқда.
Мамлакат бўйлаб ўтган январь ойида 30 мингдан зиёд ўлим ҳолади қайд этилган. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, касалланганлар орасида президент Андресс Мануэл Лопес Обрадор ҳам бор.
Мексикада жами беморлар сони 1,9 миллиондан зиёд кишини ташкил этади. Улардан қарийб 1,5 миллиони соғайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter